1 USD = 10616.02 1 EUR = 12870.86 1 RUB = 147.76
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10616.02 1 EUR = 12870.86 1 RUB = 147.76
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
21 мая, 08:48 706 0

Сирдарёда кластер ишчилари велосипедларда намойиш ўтказишди: улар нимадан норози? — видео

Ишчилар велосипедларда М-39 халқаро автомобиль йўлини тўсиб қўйди. Ҳокимлик вазиятни ўрганаётганини маълум қилди.
Сирдарёда кластер ишчилари велосипедларда намойиш ўтказишди: улар нимадан норози? — видео
Фото: Видеодан кадр
20 май куни эрталаб Жиззах ва Сардоба ўртасида деҳқонларнинг велосипедларда М-39 халқаро автомобил йўлини тўсиб, норозилик қилаётгани акс этган видеолавҳа кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

“Indorama Agro” кластери ишчилари эканини айтган намойишчилардан бири “Сувчилармиз. Ойлик бермаяпти. 1,5 млн сўм ҳеч нарсани қопламаяпти. Шуниям камайтирмоқчи”, дейди. 

Ҳайдовчининг “бизда нима айб” деган саволига “Сизларда айб йўқ. Мансабдорларни чақирмоқчимиз. Улар олдимизга келолмаяпти”, дея жавоб қайтарган.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Сирдарё вилоят ҳокимлиги ва Бандлик бош бошқармаси ҳамкорлигида ишчиларнинг иш ҳақи билан боғлиқ муаммолари юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Сингапурнинг пахтачиликка ихтисослашган “Indorama Agro” кластери 2018 йилда ташкил этилган. Корхона пахта, ғалла ва бошқа қишлоқ хўжалик экинларини етиштиради.
 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей