1 USD = 10581.03 1 EUR = 12645.39 1 RUB = 145.92
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10581.03 1 EUR = 12645.39 1 RUB = 145.92
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
20 мая, 10:31 712 1

Дахлсизлик ҳуқуқи бекор қилинган андижонлик депутат Жиноят кодексининг иккита моддаси билан айбланмоқда

Маълум қилинишича, ушбу депутат Андижон шаҳрида бундан 4 йил муқаддам ташкил этилган фирма раҳбари бўлган.
Дахлсизлик ҳуқуқи бекор қилинган андижонлик депутат Жиноят кодексининг иккита моддаси билан айбланмоқда
Халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгаши депутати прокурор тақдимномасига кўра дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан расмий баёнот берилди.

Андижон шаҳар прокуратураси томонидан 2021 йил 3 март куни “Alliance R.C.” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 228 ва 229-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов тегишлилиги бўйича Андижон шаҳар ИИО Тергов бўлимига юборилган.

Аниқланишича, “Alliance R.C.” МЧЖга Андижон шаҳар ҳокимининг 2017 йилдаги қарори билан Андижон шаҳар Бўстон даҳаси У. Юсупов кўчасида жойлашган 4 гектар ер майдони кўп қаватли аҳоли турар жой бинолари, коттеж типидаги турар жойлар, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, иссиқхоналар, умумий овқатланиш ва чойхона бинолари қуриш ҳамда мевали боғ яратиш учун ажратилган. 

Бироқ, “Alliance R.C.” МЧЖ мансабдор шахслари ер ва шаҳарсозликка оид қонун ва меъёрий ҳужжатларнинг талабларига амал қилмасдан ўзбошимчалик билан қурилиш ишларини бошлаган.  
Шу билан бирга, қурилиш ишларини лойиҳалаш ва рухсатномалар олиш учун асос ҳисобланган “Архитектура меъморий режалаштириш топшириғи”ни сохталаштириб, ҳоким қарорида кўрсатилган 4 гектар ер майдонига қўшимча равишда яна 6 гектар ер майдонини қўшиб олиб, жами 10 гектар ер майдонига қалбаки топографик чизма тайёрлашга эришган.  

Бунинг оқибатида мазкур 6 гектар ер майдони доирасида шаҳар ҳокимининг қарорларига асосан ер участкалари ажратилган тадбиркор ҳамда бир нечта фуқароларнинг ердан фойдаланиш ҳуқуқлари бузилган. 

Бундан ташқари, ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниб, ноқонуний қурилиш қилинган 0,36 гектар ер майдонларини электрон аукцион савдоларида сотиш имконияти йўқотилган ва давлат бюджетига 190,8 млн сўм миқдорда зарар етказилган. 

Тергов ҳаракатлари давомида “Alliance R.C.” МЧЖнинг раҳбари ҳисобланган Ш.К. халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгаши депутати эканлиги аниқланган. 

Тўпланган ҳужжатларга кўра, депутат Ш.К.ни айблаш учун асослар етарли деб топилиб, 2021 йил 6 май куни шаҳар прокурори томонидан халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашига депутатлик мақомидан маҳрум қилиш ҳақида тақдимнома киритилган.

Тақдимнома 2021 йил 17 май куни халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида кўриб чиқилиб, Ш.К.нинг депутатлик мақоми бекор қилинган.

Иш бўйича тергов ҳаракатларини ҳар томонлама, тўла ва холисона  ўтказилишини таъминлаш мақсадида жиноят иши Избоскан тумани прокуратурасига топширилган.  
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашида мазкур масаланинг кўтарилгани “ер сотувчиларнинг ишини ўрганиб, уларни танқид қилиб келган депутат иши” деб талқин қилинган ва жамоатчилик орасида муҳокамаларга сабаб бўлган эди.   

Маълумот учун, Бош прокуратура расмий баёнотида мазкур сессия ишида қатнашган депутатларнинг тинтувдан ўтказилганлик ҳолатига муносабат билдирилмаган.
Комментарии
  • 007
    007 20 мая, 10:48

    Bu kishini deputat bulishidan oldin huquq tartibot orgalari qayerga qaragan? Xalq biladiku har bir odamni qanaqa qilib pul topishini. Endi uzicha deputatni huquqidan maxrum qilib, ishidan jinoiy ish qo'zg'agani nimasi endi. Deputat bulishidan oldin tagini surishtirish kerak edi, deputatlikni bulg'amasdan. Ko'rinib turibdi qaysidir kattani aytganini qilmagan shunga uni uyindan chiqarib tashlashmoqda.

Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей