1 USD = 10588.01 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 146.62
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10588.01 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 146.62
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
19 мая, 17:09 422 0

Қўқондаги АЁҚШда "бензовоз" ёниб кетди: жабрланганлар йўқ

“Ўзбекнефтгаз” Матбуот хизмати ёнғин ёнилғикаш Аи-80 автобензинини сиғимга қуйиш вақтида чиққанини маълум қилди.
Қўқондаги АЁҚШда
Фото: “Ўзбекнефтгаз” АЖ
Бугун, 19 май куни соат тахминан 14:40 да “Ўзбекнефтгаз” АЖ “Фарғона нефть базаси” МЧЖ Қўқон филиалига қарашли Қўқон-2 АЁҚШда ёнилғикаш томонидан Аи-80 автобензинини сиғимга қуйиш вақтида ёнғин чиққан. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур ёнилғикашдаги бензин деярли сиғимга қуйиб бўлинганда портлаш содир берган ва ёнилғикаш ёниб, зарар кўрган.

Ҳолат бўйича “Ишчи гуруҳ” тузилиб, ёнғин сабаблари ўрганилмоқда. Ёнғин натижасида фуқаро ва ишчи-ходимларга ҳамда АЁҚШга зарар етмаган, жабрланганлар йўқ.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей