1 USD = 10588.01 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 146.62
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10588.01 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 146.62
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
19 мая, 10:36 1005 0

Пойтахтнинг Янгиҳаёт туманидаги “дрифтчилар”га чора кўрилди — видео

Қоидабузарларга нисбатан маъмурий баённома тузилиб, автомобиль жарима майдончасига қўйилди.
Пойтахтнинг Янгиҳаёт туманидаги “дрифтчилар”га чора кўрилди — видео
Фото: Видеодан кадр
11 май куни Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида соат тахминан 18:30 да Gentra ҳайдовчиси бошқа автотранспортларнинг ҳаракатланишига ҳалал берган. Ҳолат акс этган видеони UzNews.uz мобил мухбири юборди.

Ҳолат бўйича 31 ёшли фуқарога нисбатан МЖтКнинг 125-моддаси (Транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш) 6-қисми (БҲМнинг 10 баравари яъни 2 млн 450 минг сўм миқдорида жарима) ва 128-моддаси (Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини пиёдалар йўлкаларидан юргизиши, йўл белгилари ва йўл ҳаракатининг бошқа қоидалари талабларига риоя этмаслиги) 5-қисмига (БҲМнинг 4 баравари миқдорида жарима ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 6 ой муддатга маҳрум этиш) асосан маъмурий баённома тузилди ва автомобиль вақтинчалик жарима майдончасига жойлаштирилди.
 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей