1 USD = 10597.04 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 147.91
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10597.04 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 147.91
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
19 мая, 08:18 423 0

Ўзбекистонда бепул тиббий хизматлар пакети жорий этилади

Президент иштирокидаги йиғилишда айрим касалликларни бирламчи бўғиндаёқ даволашни кучайтириш масаласи муҳокама қилинди.
Ўзбекистонда бепул тиббий хизматлар пакети жорий этилади
Фото: ССВ / Иллюстрация
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 18 май куни соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Мазкур йиғилишда оилавий шифокор пункти ва поликлиникаларда тиббий хизматлар сифатини яхшилаш масаласига ҳам эътибор қаратилди.

Таъкидланишича, бугунги кунда 250 дан зиёд касалликларнинг 87 тасини бирламчи бўғинда даволаш мумкин. Бунинг учун мазкур бўғинни малакали кадрлар, шошилинч ёрдам учун зарур 50 хил дори ва 16 турдаги тиббиёт воситалари билан таъминлаш керак.

Президент сурункали касалликларни бирламчи бўғинда даволаш, айниқса, юрак-қон томир ва ошқозон-ичак хасталиклари профилактикасини кучайтириш муҳимлигини таъкидлади. Бирламчи бўғинда даволаш зарур бўлган касалликлар бўйича бепул тиббий хизматлар пакети жорий этилиши белгиланди. 

– Тиббиётдаги ислоҳотларни сифатли, манзилли амалга оширсак, одамлар рози бўлади, соғлиғини тиклаб олади. Соҳа мутасаддилари, ҳокимлар ҳар бир қишлоқ шифокори билан, ҳамширалар билан гаплашиб, жаҳон тажрибасини ўрганиб, чора-тадбирлар кўрса, албатта ўзгариш бўлади, - деди Шавкат Мирзиёев.  

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ҳамкорликда оилавий шифокорлар малакасини ошириш, “Қишлоқ шифокори” дастури доирасида олис ва чекка ҳудудларга мутахассисларни жалб қилиш кераклиги қайд этилди. Оилавий шифокор пункти ва поликлиникаларда штатлар нормативи, шифокорлар ва ўрта тиббиёт ходимларининг малака талаблари, жиҳозлаш стандартларини такомиллаштириш вазифаси қўйилди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей