1 USD = 10588.01 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 146.62
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10588.01 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 146.62
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
18 мая, 17:22 839 0

Икки нафар қизни Туркияга фоҳишалик қилишга олиб кетмоқчи бўлган эркак ушланди

Хотини уларни Истанбулда кутиб олиши режалаштирилган. Ҳолат бўйича жиноий иш очилди.
Икки нафар қизни Туркияга фоҳишалик қилишга олиб кетмоқчи бўлган эркак ушланди
Фото: Тошкент вилояти ИИББ
13 май куни 32 ёшли Зокир (тўрт нафар фарзанди бор, исм шарифлар ўзгартирилган) 27 ёшли Мухлиса ва 22 ёшли Мадинани И. Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан Тошкент-Истанбул авиарейси орқали олиб кетаётган вақтида Тошкент вилояти ИИББ тезкор ходимлари томонидан ушланди.  

Аниқланишича, Бўка шаҳрида яшовчи эр-хотин, 1989 йилда туғилган Зокир ва 1995 йилда туғилган Комила жиноий тил бириктириб, Тошкент вилоятида яшовчи, моддий жиҳатдан қийналган Мадина ва Мухлисаларга Туркияда мўмай даромад тўланадиган иш топиб беришини, ёрдам сифатида йўл харажатларини ўз ҳисобидан қоплаб беришларини ваъда қилган.

Дастлабки суруштирувлар давомида уларнинг мақсади аёлларни Туркияга фоҳишалик учун юбориш эканлиги, Комила 2021 йил апрел ойида Туркияга жўнаб кетганлиги ва эри олиб бориши керак бўлган аёлларни кутиб олиши режалаштирилгани аниқланди. 

Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 25, 135-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей