1 USD = 10571.88 1 EUR = 12623.88 1 RUB = 145.58
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10571.88 1 EUR = 12623.88 1 RUB = 145.58
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
18 мая, 16:21 805 0

Шахсий маълумотларни тарқатмаслик учун $8 минг талаб қилган аёллар ушланди

Пойтахтнинг Чилонзор туманида улар тезкор тадбир давомида қўлга олинди.
Шахсий маълумотларни тарқатмаслик учун $8 минг талаб қилган аёллар ушланди
Фото: Прокуратура департаменти
Прокуратура департаменти хабарига кўра, Тошкентда Г.Ю. ва Н.И. исмли аёллар олдиндан тил бириктириб, фуқаро Ш.ни шахсий видео ва фотосуратларини интернетда тарқатиш орқали шарманда қилиш билан қўрқитиб, ундан товламачилик йўли билан $8 минг талаб қилади.

Ўтказилган тезкор тадбирда, улар ушбу пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ушбу ҳолат юзасидан Г.Ю. ва Н.И.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей