1 USD = 10581.03 1 EUR = 12645.39 1 RUB = 145.92
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10581.03 1 EUR = 12645.39 1 RUB = 145.92
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
18 мая, 15:37 583 0

Мактабга рўмолда келган қизларга танбеҳ берган директор узр сўради — видео

Чиноз туманидаги мактаб директори ўз видеомурожаатида нотўғри тушунчага эгалигини айтиб, жамоатчилик ва ота-оналардан узр сўради.
Мактабга рўмолда келган қизларга танбеҳ берган директор узр сўради — видео
Фото: Видеодан кадр
Кеча, 17 май куни ижтимоий тармоқларда Чиноз туманидаги 45-мактаб директори Зубайда Тошпўлатова тўрт нафар юқори синф ўқувчи қизларини рўмолда келмасликларини талаб қилгани акс этган аудиоёзув тарқалганди.

“Рўмоллиларнинг сафи мактабда кўпайиб кетишини хоҳламайман. Мактабнинг имижини бузади. Ҳозир индашмаётганининг сабаби — сайлов ўтишини кутишяпти, сайлов ўтиб олсин, кўрасизлар. Қанақадир ташкилотлар келиб суриштириши керакми ота-оналарингни?” - деганди директор қизларга қарата.

Бунинг ортидан Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси ҳолат бўйича ички текширув бошланганини маълум қилди.  

Мактаб директори Зубайда Тошпўлатова бугун видеомурожаат қилиб, қилган хатосини тушуниб етганини айтиб, узр сўради.

“Ҳақиқатдан кеча мактабга ўқувчи қизлар мактаб формасисиз келгани учун, ўз хизмат хонамга олиб кириб, очиқ рангли рўмолни орқа тарафдан ўраш ҳақида хизмат ваколатим доирасида тушунтириш ишларини олиб бордим. Рўмол ўрамаслик ҳақида маҳаллий ҳокимлик ва ҳуқуқ-тарғибот органлари ва Халқ таълими бўлими томонидан ҳеч қандай топшириқ бўлмади. Фақат ўқувчи қизларимга ўқувчи қиздек муносабат бўлишини хоҳлаганим учун уларга тушунтириш ишларини олиб борган эдим.

Рўмол билан сайлов жараёнларининг ҳеч қандай алоқаси йўқ. Фақатгина сайлов жараёнлари вақтида, халқаро кузатувчиларнинг ташрифи доирасида дунёвий мактабга бўлган уларнинг фикри ўзгармаслигини хоҳлаганим учун уларга тушунтириш ишларини олиб борган эдим.


Нотўғри тушунчага эга бўлганимни тушуниб етдим. Алҳамдилуллоҳ, мен ҳам мусулмон фарзандиман. Қилган нотўғри муносабатим учун жамоатчилик ва ота-оналардан узр сўрайман”, - дейди мактаб директори.
 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей