1 USD = 10567.60 1 EUR = 12593.41 1 RUB = 146.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10567.60 1 EUR = 12593.41 1 RUB = 146.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
18 мая, 14:19 417 0

“Ўзбекистон темир йўллари” жорий йил 1-чорагини зарар билан якунлаганини рад этмоқда

Компания иддаосига кўра, айрим ОАВлар ташкилотнинг чораклик молиявий ҳисоботини обуначиларига асоссиз ва нотўғри ҳолда тақдим этган.
“Ўзбекистон темир йўллари” жорий йил 1-чорагини зарар билан якунлаганини рад этмоқда
Фото: "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ жорий йил 1-чорагига оид молиявий ҳисобот бўйича тарқатилаётган нотўғри маълумотларга раддия берди.

Компания Матбуот хизматининг таъкидлашича, кеча, 17 май куни қатор электрон ОАВларда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг жорий йил бошидан буён 9 миллион AҚШ доллари миқдорида зарар кўргани тўғрисида мақолалар чоп этилган. Бу эса компаниянинг “ишбилармонлик обрўсига асоссиз доғ туширмоқда”.

Ташкилот мутасаддилари мазкур ОАВларни “мавзунинг асл мазмун-моҳиятини тушунмаслик ва кўчирмакашлик”да айблайди.

Қайд этилишича, улар Корпоратив ахборот ягона порталида (openinfo.uz) чоп этилган “Ўзбекистон темир йўллари” AЖнинг 2021 йил 1-чорак якуни бўйича молиявий ҳисоботларини ўз ўқувчиларига асоссиз ва нотўғри ҳолда тақдим этган.

“Журналист ва блогерлар бухгалтерия ҳисоби ҳамда молиявий ҳисобот шаклларини тўлдириш бўйича бирламчи билим ва кўникмаларга эга бўлмай туриб, молиявий ҳисобот шаклларини тўлдириш қоидаларига тўла мос равишда тайёрланган ҳисоботлардаги – “Даромад (фойда)” устунини “Харажатлар (зарарлар)” устуни билан адаштирган. Натижада “Соф фойда” сатрида кўрсатилган 95,7 млрд сўм маблағни “Соф зарар” тариқасида талқин қилган”, – дейилади компания муносабатида.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей