1 USD = 10581.03 1 EUR = 12645.39 1 RUB = 145.92
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10581.03 1 EUR = 12645.39 1 RUB = 145.92
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
18 мая, 13:36 1124 0

Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари маҳалла раисини сўкиб, калтаклади

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ходимини ҳимоя қилиш учун ўз ваколати доирасидаги барча чораларни амалга оширишини билдирди.
Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари маҳалла раисини сўкиб, калтаклади
Фото: zamon.uz
Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Бахтиёр Раҳмоновнинг Тошкент вилояти Оққўрғон тумани Уста Нормат маҳалласи раиси Алишер Икромовни турли ножўя сўзлар билан ҳақоратлаб, унга нисбатан жисмоний куч ишлатганлиги бўйича изоҳ берилди.

Алишер Икромов ҳолат бўйича дастлабки маълумотларни берди.  

Маълум қилинишича, 9 май куни у “Уста Нормат” маҳалласи Деҳқонобод кўчасида жойлашган Б. Раҳмоновнинг ота уйига чақиртирилади. У ерда ўзининг хизмат вазифасига алоқадор бўлмаган, умуман бошқа бир масаланинг бажарилмаганлиги бўйича Б. Раҳмонов томонидан турли ножўя сўзлар билан ҳақоратланган, унга нисбатан жисмоний куч ишлатилган.

Айни вақтда мазкур ҳолат Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири назоратига олинган ҳамда тафсилотлар батафсил ўрганилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Бахтиёр Раҳмонов пойтахт ҳокими ўринбосари бўлгунига қадар Олмазор тумани ҳокими эди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей