1 USD = 10571.88 1 EUR = 12623.88 1 RUB = 145.58
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10571.88 1 EUR = 12623.88 1 RUB = 145.58
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Коронавирус
18 мая, 10:48 318 0

Ўзбек-хитой вакцинасининг бир млн дозалик 3-партияси олиб келинди

Ўзбекистонда эмланганларнинг 62 фоизи айнан шу вакцинани қабул қилган.
Ўзбек-хитой вакцинасининг бир млн дозалик 3-партияси олиб келинди
Фото: ССВ
Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра ўзбек-хитой ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 1 млн дозаси Хитойдан олиб келинди. 

Бунгача 27 март ва 27 апрель кунлари 1 млн дозалик партиялари келтирилганди.

Бундан ташқари, март ойида 660 минг доза AstraZeneca, апрел ойида 100 минг доза  “Спутник V” вакциналари ҳам олиб келинган.

Шу тариқа, Ўзбекистоннинг вакцина захираси 3 млн 760 минг дозага етмоқда. Айни пайтгача фойдаланилган 1 млн 346 минг дозадан ортиқ вакцинанинг 62 фоизи, яъни 842 минг дозадан ортиғини ZF-UZ-VAC2001 ташкил қилмоқда. Шундан айни пайтгача 91 минг нафардан ортиқ юртдошимиз ўзбек-хитой вакцинасининг 2-босқичи билан ҳам эмланган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей