1 USD = 10588.01 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 146.62
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10588.01 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 146.62
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Иқтисодиёт
18 мая, 09:31 1211 0

Қозоғистонда Cobalt ва Nexia энг харидоргир автомобиллар бўлди

Бу борада мазкур икки автомобиль Hyundai ва Toyota’ни ортда қолдирган.
Қозоғистонда Cobalt ва Nexia энг харидоргир автомобиллар бўлди
Фото: Яндекс
Chevrolet автомобилларининг Қозоғистон бозорларидаги сотуви жорий йил январь-апрель ойларида 4 697 фоизга ўсди

Бу борада автокомпаниянинг иккита автомобили Hyundai ва Toyota’ни ортда қолдирган.
Қозоғистоннинг АвтоБизнес ассоциацияси маълумотига кўра, мамлакатда жорий йил бошидан буён Chevrolet’нинг 8 923 дона турли русумлардаги автомобиллари сотилган. 

Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврида бор-йўғи 186 донани ташкил қилган. 

2021 йил апрель ойида Қозоғистонда Chevrolet’нинг 2 652 дона автомобили сотилган бўлиб, шундан энг кўп сотув Cobalt ва Nexia автомобилларига тўғри келган. (2020 йилнинг апрель ойида Chevrolet автомобиллари сотуви 57 донани ташкил қилган.)

Шунингдек, ушбу ойда энг кўп сотилган автомобиллар орасида дастлабки икки ўринни ҳам Cobalt (1 355 дона) ва Nexia (1 003 дона) эгаллаган. 

Қолган ўринларни эса Hyundai Accent (986), Hyundai Santa Fe (619), Kia Rio (569), Toyota Camry (446), Hyundai Creta (333), Toyota RAV4 (316), Volkswagen Polo (271), Hyundai Elantra (245) русумли автомобиллар банд қилган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей