1 USD = 10571.88 1 EUR = 12623.88 1 RUB = 145.58
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10571.88 1 EUR = 12623.88 1 RUB = 145.58
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
17 мая, 19:18 2101 1

Сигнал чалган ҳайдовчининг автомобилини жарима майдончасига тиқдирган туман ЙҲХБ бошлиғи жазоланди

Унга нисбатан белгиланган хизмат текшируви натижалари маълум қилинди.
Сигнал чалган ҳайдовчининг автомобилини жарима майдончасига тиқдирган туман ЙҲХБ бошлиғи жазоланди
Фото: Видеодан кадр
Аввалроқ, Самарқандда унга сигнал чалгани учун ҳайдовчининг автомобилини жарима майдончасига тиқдирган туман ЙҲХБ бошлиғига нисбатан хизмат текшируви тайинлангани ҳақида хабар бергандик.    

Хизмат текшируви якунига кўра, фуқаролар билан мулоқот жараёнида, ҳушмуомала, камтар ва босиқ бўлмасдан, носамимийлик билдирган Пахтачи тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи катта инспектори, катта лейтенант Мақсуд Тоғаевга “Ҳайфсан” берилди.  

Шунингдек, ЙПХ инспектори сафдор Ф. Ҳаитовга “Танбеҳ” интизомий жазоси берилиши, Пахтачи тумани ИИБ бошлиғи майор С. Ортиқовнинг хатти-ҳаракатларини вилоят ИИБда ташкил этилган катта офицерлар таркибидаги “Интизомий кенгаш”да кўриб чиқилиши белгиланди.
Комментарии
  • Бехзод
    Бехзод 17 мая, 23:17

    Мана янги Узбекистан Бойлар мазза килади камбахал эса баттар камбахал булиб кетаверади. Узбек фильм "Майсарани иши" ТАХСИР НИМА КИЛСАНГИЗЛАР КОНУНГА ТУГРИ КЕЛАВЕРАДИЯ.

Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей