1 USD = 10588.01 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 146.62
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10588.01 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 146.62
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
17 мая, 18:38 336 0

Қашқадарёда ўтказилган депутатлик сайловида фуқаро 20 нафар одам учун овоз берди — видео

Бунга гувоҳ бўлиб қолган матбуот ходимига сайлов участкаси раиси “муаммо қилмасликни” маслаҳат берган.
 
Қашқадарёда ўтказилган депутатлик сайловида фуқаро 20 нафар одам учун овоз берди — видео
Фото: Видеодан кадр
Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида туман Кенгаши депутатлигига ўтказилган сайловда кўзбўямачиликка йўл қўйилди, деб хабар бермоқда туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, жорий йил 16 май куни Халқ депутатлари Деҳқонобод туман Кенгашининг бўшаб қолган 29-Бўстон сайлов округи депутатлигига сайлов бўлиб ўтган. Сайловчилар 40 ва 85-мактаблар биносида ҳамда Тиббиёт коллежи биносида жойлашган сайлов участкаларида ўзига маъқул номзодга овоз беришган.
 
Ҳокимлик Матбуот хизмати мазкур участкаларда сайловчиларга бир нечта бюллетень берилганлик ҳолати аниқланганини маълум қилди. 

“Бир сайловчи 15-20 тагача овоз беришга уринганлик ҳолат кузатилди. Мазкур ҳолатни ўз кўзи билан кўрган ва вазиятга гувоҳ бўлган 224-сайлов участкаси раиси эса кўзбўямачиликни аниқлаган матбуот ходимига “муаммо қилмасликни” маслаҳат берди”, – дейилади хабарда.

Бундан ташқари ушбу сайлов участкаларининг бирида ҳеч бир номзоднинг дастури ёки таржимаи ҳоли сайловчиларга кўринадиган жойга осиб қўйилмаган.  
 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей