1 USD = 10616.02 1 EUR = 12870.86 1 RUB = 147.76
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10616.02 1 EUR = 12870.86 1 RUB = 147.76
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
17 мая, 17:18 527 0

Пойтахтда ҳар бир маҳаллага ажратиладиган 2 млрд сўм нималарга сарфланиши айтилди

524 та маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари икки босқичда 1 сентябргача олиб борилади.
Пойтахтда ҳар бир маҳаллага ажратиладиган 2 млрд сўм нималарга сарфланиши айтилди
Фото: president.uz / Иллюстрация
Шавкат Мирзиёев Парвоз маҳалласига қилган ташрифидан кейин мутасадди раҳбарларга пойтахтдаги барча 524 та маҳаллани обод қилиш учун ҳар бир маҳаллага ўртача 2 миллиард сўмдан маблағ ажратиш бўйича топшириқ бергани ҳақида хабар бергандик.  

Пойтахт ҳокимининг биринчи ўринбосари Хотамбек Шокиров Тошкент шаҳрининг 48 та сектор раҳбарлари иштирокидаги “Жонли мулоқот” кўрсатувида ушбу маблағлар нималарга сарфланишини айтди. 

“Режага кўра, май-июнь ойларида энг оғир 200 та маҳаллани ободонлаштириш ишларига сарфлашимиз керак. Июль-август ойларида қолган маҳаллаларда мана шу ишларни давом эттиришимиз керак”, - деди Хотамбек Шокиров.

Ушбу маблағлар – дастурга кўра, ички йўллар, кўп қаватли уйларнинг фасад қисми, ички йўлаклар (подъездлар) таъмирига, ирригация ва тунги ёритиш тизимларини таъмирлаш ва янгилаш, болалар, спорт майдончалари, пиёда ва велосипед йўлакларини ташкил қилишга сарфланади.

Хотамбек Шокировнинг қўшимча қилишича, ушбу пуллардан ташқари 155 млрд сўм жорий йилда пойтахтдаги 12 та маҳаллани ободонлаштириш учун ажратилган. Шунингдек, ички йўллар таъмири учун ҳам 50 млрд сўм ажратилган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей