1 USD = 10581.03 1 EUR = 12645.39 1 RUB = 145.92
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10581.03 1 EUR = 12645.39 1 RUB = 145.92
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Спорт
17 мая, 15:33 539 0

13 та футбол клубидаги давлат улуши сотилади

Шунингдек, футбол стадионларидан даромад олиш йўллари амалга оширилади.
13 та футбол клубидаги давлат улуши сотилади
Фото: ЎФА
Ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ, 13 та профессионал футбол клубларининг устав капиталидаги давлат улушлари давлат органлари ва хўжалик жамиятларига берилади.  

Бунда клубларнинг устав капиталидаги давлат улушлари хўжалик жамиятларига уларнинг устав капиталидаги давлат улуши ва хўжалик жамиятларининг улушларини баланс қийматига ошириш ҳисобига берилади ва кейинчалик белгиланган тартибда сотилади.

Бундан ташқари, Туризм ва спорт вазирлиги ва тегишли ҳокимликлар бир ой ичида қуйидаги чораларни ишлаб чиқади:

-  давлат-хусусий шериклик асосида футбол стадионларини реконструкция қилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш, шунингдек уларнинг йил давомида мунтазам ишлашини таъминлаш;

-  йил давомида стадионларда ўтказиладиган спорт тадбирлари (мусобақалар, спорт тўгараклари), концертлар ва бошқа оммавий тадбирлар сонини кўпайтириш;

-  стадион ҳудудида умумий овқатланиш жойлари (кафе, ресторан), спорт дўконлари, кўнгилочар муассасаларни ташкил этиш. 

Аввалроқ, 2020 йилда “Пахтакор футбол клуби” МЧЖ — 82,7 млрд сўм зарар кўргани айтилганди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей