1 USD = 10588.01 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 146.62
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10588.01 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 146.62
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
16 мая, 21:17 2413 1

Андижонда келинчакни зўрлаган гумондорларга қарши жиноий иш очилди

Аёл тушунтириш хатида эркаклар уни дала шийпонида ва ҳатто товуқ катагида зўрлаганини маълум қилган.
Андижонда келинчакни зўрлаган гумондорларга қарши жиноий иш очилди
Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Андижонда 5 эркак 5 ойлик келинчакни зўрлагани айтилган видеолавҳа кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Мазкур ҳолат бўйича вилоят ИИБ суриштирув ўтказмоқда. 

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, фуқаро О.О. жорий йил 13 май куни мурожаат қилиб, соат 14:00 ларда Андижон тумани Қорақолпоқ маҳалласи Зарипак кўчасида жойлашган дала шийпонида 2 нафар фуқаролар — А.С. ва О.М. уни зўрлаган, дея ёзмоқда “Халқ сўзи”.

Мазкур ҳолат бўйича Андижон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими тергов-тезкор гуруҳи воқеа жойига чиқиб, ҳодиса содир бўлган жой кўздан кечирилган.

Терговга қадар текширишда О.О.га тегишли бўлган қизил-қора рангли аёллар кўйлаги ва лозими, сиёҳранг рўмол, пушти рангли жемфер, кўк рангли юз сочиғи, пушти рангли аёллар ички кийимлари ҳамда бир бўлак оқ латта далилий ашё тариқасида холислар иштирокида олинган. Мазкур ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси, судга оид биологик экспертиза ва судга оид физика-техникавий экспертизаси тайинланган.

Фуқаро О.О. тушунтириш хатида, 13 май куни турмуш ўртоғи О.О. билан биргаликда дала шийпонига деҳқончилик билан шуғулланиш учун борганлигини, соат 16:00 да бир ўзи қолган вақтида таниши А.С. маст ҳолатда келиб, унинг эгнида бўлган кийимларини ечиб ташлаб, 30 дақиқа давомида жинсий алоқада бўлган. 

Шундан кейин А.С. ўзининг шерикларини чақирган, улар аёлнинг қўлларини ушлаб турган, А.С. эса бир соат вақт давомида жинсий алоқа қилган, шундан кейин О.М. уни товуқ катаги ичига олиб кириб, қўлларини арқон билан боғлаб, 30 дақиқа жинсий алоқа қилган. 

Аёл шундан кейин турмуш ўртоғи О.О.га соат 20:30 ларда ҳомиласи қимирламай қолгани ва ўзини А.С. ва О.М. исмли шахслар зўрлаганлигини айтиб берган.

Фуқаролар О.М., А.С., А.М., Х.Ж. ва Б.А.лар ўзларининг кўрсатувларида ҳақиқатан ҳам 13 май куни соат 14:00 ларда Қорақолпоқ маҳалласидаги дала шийпони томонга чўмилиш учун борганликларини, шу ерда бўлган “Қорадарё” сойида чўмилишганлигини, бироқ шу куни О.О.ни кўрмаганлигини ва у билан жинсий алоқада бўлишмаганлигини билдиришган.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича 16 май куни Жиноят кодексининг 118-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Комментарии
  • Бехзод
    Бехзод 16 мая, 22:32

    Бу искиртлани козикка утказиб калласини олиш керак.

Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей