1 USD = 10588.01 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 146.62
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10588.01 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 146.62
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
15 мая, 12:34 1179 0

Сергели аҳолисини қийнаб келган бадбўй ҳиднинг келиб чиқиш манбаи аниқланди

Маълум қилинишича, ҳид Салар сув тозалаш иншоотидаги оқова сувлардан чиқмоқда. У ерга 533 та корхонанинг оқова сувлари ташланади.
Сергели аҳолисини қийнаб келган бадбўй ҳиднинг келиб чиқиш манбаи аниқланди
Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Сергелидагилар қачон тоза ҳаводан нафас олади?” сарлавҳали мақолада келтириб ўтилган муаммоларни Сенат назоратга олди.

Қайд этилишича, ҳақиқатда ўта кучли бўлган бадбўй ҳид Салар сув тозалаш иншооти биринчи қувурининг кириш қисмидаги оқова сувлардан чиқмоқда. Механик тозалашдан сўнг оқова сувлар очиқ лоток орқали 500 метр масофада биологик тозалаш иншоотига оқиб бориш жараёнида биологик тозалаш иншоотидан шамол эсган томонга бадбўй ҳидлар тарқалади. Бунинг натижасида бадбўй ҳидлар шу атрофдаги аҳоли яшаш шароитига зарарли таъсир қилмоқда.

Салар тозалаш иншоотига 533 та корхонанинг ишлаб чиқаришдан ҳосил бўлган оқова сувлари ташланади. Шулардан, “Тошкент шаҳар сув таъминот” МЧЖ томонидан нохуш ҳидларнинг чиқишига сабаб бўлиб келаётган потенциал хавфли корхоналар рўйхати тақдим қилинди ва улар сони 18 тани ташкил қилди.

Жумладан, 5 та чарм саноати, 6 та тўқимачилик корхоналари ва бошқалар. 

Ушбу 18 та ишлаб чиқариш корхоналарида текширувлар амалга ошириш мақсадида, Сенатнинг Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан ўрганиш ишлари бошлаб юборилди. 

“Ўрганиш натижалари бўйича носоз локал тозалаш иншоотлари аниқланган корхоналарда камчиликлар бартараф қилингунга қадар канализация тармоғидан узиб қўйиш чоралари кўрилади.

Мазкур корхоналарнинг локал тозалаш иншоотларида реконструкция ишларини амалга ошириш, шунингдек 5 та чарм саноат корхоналарни Тошкент шаҳар ҳудудидан ташқарига кўчиришни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси тайёрланмоқда”, -
 дейилади Сенат хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мазур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан махсус ишчи гуруҳи тузилгани ва назорат рейд тадбирлари олиб борилиши маълум қилинган эди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей