1 USD = 10616.02 1 EUR = 12870.86 1 RUB = 147.76
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10616.02 1 EUR = 12870.86 1 RUB = 147.76
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
15 мая, 09:33 553 0

6 кун ичида эълон килинган ЙТҲларда 27 нафар фуқаро вафот этди

ЙТҲлар оқибатида вафот этганлар орасида 1 ва 4 ёшли болалар ҳам бор.
6 кун ичида эълон килинган ЙТҲларда 27 нафар фуқаро вафот этди
Фото: Видеодан кадр
7–12 май кунлари орасида содир бўлган ҳамда маҳаллий ОАВларда эълон қилинган ЙТҲларда республика бўйича 27 нафар фуқаро ҳалок бўлди:

7 май. Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида Isuzu ва КамАЗ иштирокида ЙТҲ содир бўлди. 1 киши вафот этди.

8 май. Қашқадарё вилояти Касби туманида Nexia ва “Жигули” тўқнашиб кетди. Автоҳалокат бир йўла 7 киши вафот этди. Улар орасида 1 ва 4 ёшли болалар ҳам бор. 

8 май. Бухоро вилояти Когон туманида Nexia ва Т28 трактори иштирокида ЙТҲ содир бўлган. 1 киши вафот этди.

8 май. Самарқанд вилояти Иштихон туманида Nexia дарахтга бориб урилган. 1 киши вафот этган.

9 май. Самарқанд вилояти Пайариқ туманида Damas ва пиёда ўртасида ЙТҲ содир бўлган. 1 киши – 9 ёшли бола вафот этган.  

10 май. Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида Spark пиёдани уриб юборди. 1 киши – пиёда воқеа жойида вафот этди.

10 май. Фарғона вилояти Бешариқ туманида Cobalt ҳайдовчиси қувиб ўтиш қоидасини бузиб, ЙТҲ содир этган. Оқибатда 1 киши – ҳайдовчи вафот этган.  

10 май. Фарғона вилояти Ёзёвон туманида 2 та Cobalt иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Натижада 6 нафар фуқаро – икки оила вакиллари вафот этди.   

11 май. Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида Cobalt, Nexia ва Damas ўзаро тўқнашиб кетган. Aвария натижасида жами 6 киши ҳалок бўлган.

12 май. Наманган вилояти Норин туманида Nexia “УАЗ” билан тўқнашиб кетган. Натижада 2 киши вафот этган.

Маълумот учун, жорий йилнинг дастлабки 3 ойи давомида жами 1491 та ЙТҲ содир этилган бўлиб, 1168 нафар шахс турли даражада тан жароҳатлари олган, 394 киши ҳалок бўлган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей