1 USD = 10616.02 1 EUR = 12870.86 1 RUB = 147.76
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10616.02 1 EUR = 12870.86 1 RUB = 147.76
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
14 мая, 15:00 719 0

Газлидаги конда газ конденсати ўғирликлари содир этилди

“Ўзбекнефтгаз” ўғирликлар олди олинганига қарамай, хомутларни таъмирлаш учун 2 млндан ортиқ куб метр табиий газ йўқотилишини маълум қилди.
Газлидаги конда газ конденсати ўғирликлари содир этилди
Фото: "Ўзбекнефтгаз" АЖ
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизматининг UzNews.uz'га маълум қилишича, 13 май куни Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида Хислат Назиров бошчилигида Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари билан биргаликда конлар ва қудуқларда ўрганиш олиб борилди.

Ўрганишлар давомида, Муборак рамазон ҳайити кунида ҳам ўғирликлар содир қилинаётгани аниқланди.

Қайд этилишича, “Қумли” конидан олинаётган конденсатни ўғирлашга уринганлар ўз мақсадига эриша олмади. Улар томонидан диаметри 720 мм бўлган газ коллекторига тешиб ўрнатилган 2 та хомут аниқланди ҳам ўғирлик олди олинди.


Ўғрилар мамлакат иқтисодиётига жуда катта зарар етказишди. Улар томонидан тешилган жойларни беркитиш ва таъмирлашга 1,4 млн куб метр табиий газ йўқотилади, 8 соат давомида эса “Қумли”, “Ўртақум”, “Шорқум”, “Андакли” конлар табиий газ етказиб беришдан тўхтайди.

Бундан ташқари, “Ҳожиқозхон-Кулбешкак” диаметри 426 мм газ коллекторида ҳам хомут ўрнатилгани фош этилди. Айнан ушбу хомутлар ўрнини таъмирлаш учун 250 минг куб метр табиий газ йўқотилади.

“Саватли-Кулбешкак” диаметри 325 мм бўлган газ коллекторидаги хомутларни таъмирлашга 500 минг куб метр газ йўқотишга тўғри келади.
"Ўғрилар томонидан газ трубаларига хомут ўрнатилиши, аҳолига етказиб бериладиган ёки қайта ишлашга йўналтириладиган табиий газ йўқотилишига сабаб бўлибгина қолмай, мамлакат иқтисодиётига сезиларли даражада зарар етказади", - дейилади компания хабарида.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан мана шундай ўғирликларни олдини олмасдан, талон-тарожликларга йўл қўйган Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бошлиғи ва унинг ўринбосарлари, ўнлаб масъуллар эгаллаб турган лавозимидан озод этилганди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей