1 USD = 10588.01 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 146.62
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10588.01 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 146.62
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
14 мая, 13:14 779 0

Қоракўл туманида уч асрлик масжид аниқланди

Айни пайтда қишлоқ кутубхонаси жойлашган эски масжид ХIX асрда қурилганлиги тасдиқланди.
Қоракўл туманида уч асрлик масжид аниқланди
Фото: Бухоро маданий мерос бошқармаси
Қоракўл туманидаги Шўработ маҳалласидаги масжид уч асрлик деб топилди. Бу ҳақда Бухоро вилоят маданий мерос бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

“Шўработ” МФЙ раисининг мурожаатига асосан қадимий масжид биноси Бухоро вилоят маданий мерос бошқармаси мутахассислари томонидан ўрганилган.

Аниқланишича, масжид биноси ХIX асрнинг 2-ярмида, яъни 1884-85 йилларда маҳалла-гузар масжиди сифатида қурилган. Масжид ёғоч конструкцияли бўлиб, квадрат шаклли бир устунли, ўймакори тўсин ва васса ёпилган. Устун, тўсин ва “боғдоди” эшиклари ёғоч ўймакорлиги билан безатилган. “Г” ҳарфи шаклидаги етти устунли айвони ҳозирда сақланмаган, унинг ўрнида ХХ аср охирларида қурилган айвон мавжуд.

Ҳозирги кунда ушбу масжидда қишлоқ кутубхонаси (Қоракўл тумани кутубхонаси филиали) жойлашган.

Бундан ташқари масжид устунига ўйиб ёзилган тарихий ёзув, араб алифбоси асосидаги форс тилида насталиҳ хатидаги ёзув эканлиги аниқланди.

Маълум бўлишича форсчада “Ин масжидро бино кард Рўзибой ибн Ғайбуллобой 1304” яъни, “Бу масжид Ғайбуллобой ўғли Рўзибой томонидан ҳижрий 1304 йилда қурдирилган” деган сўзлар ёзилган. 

Айни пайтда масжидни моддий маданий мерос ёдгорлиги сифатида рўйхатга олиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей