1 USD = 10588.01 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 146.62
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10588.01 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 146.62
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
14 мая, 13:02 678 0

Наманганда Nexia, Damas ва “УАЗ” иштирокидаги ЙТҲда икки киши вафот этди

ЙТҲ оқибатида яна икки фуқаро оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Наманганда Nexia, Damas ва “УАЗ” иштирокидаги ЙТҲда икки киши вафот этди
Фото: “Daryo” / Toirbek Komiljonov
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, 12 май куни соат 10:30 ларда, Норин тумани Бўзўлмас маҳалласида 43 ёшли фуқаро Nexia’нинг бошқарувини йўқотиб, қарама-қарши йўналишга ўтиб кетади. 

Оқибатда қарши тарафдан келаётган, 45 ёшли фуқаро бошқарувидаги Damas билан тўқнашиб, сўнгра унинг ортидан ҳаракатланиб келаётган, 24 ёшли фуқаро бошқарувидаги “УАЗ” билан тўқнашиб кетган.

ЙТҲ натижасида, Nexia’даги йўловчилар – 62 ва 37 ёшли фуқаролар оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.

Nexia ҳайдовчиси эса бош мия чайқалиши, ўнг кўкрак қовурға суякларини ёпиқ синиши, ўнг оёқ болдир суягини ёпиқ синиши, йўловчилар — 39 ёшли икки фуқаро шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей