1 USD = 10588.01 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 146.62
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10588.01 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 146.62
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
14 мая, 10:54 880 0

Ўзбекистонда “Қизил китоб”га киритилган ҳайвонларни овлаш қанча туради? — рўйхат

Масалан, Тяньшань қўнғир айиғи ўзбекистонликлар учун БҲМнинг 100 бараваригача, хорижликлар учун эса 3 минг АҚШ доллари миқдорида белгиланган.
Ўзбекистонда “Қизил китоб”га киритилган ҳайвонларни овлаш қанча туради? — рўйхат
Фото: Видеодан кадр
Ўзбекистон табиатида учрайдиган ёввойи ҳайвонларни овлаш тартиби 2020 йил 8 июлда қабул қилинган “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинади.

Шунингдек, мазкур ҳужжат билан ёввойи ҳайвонларни тутишга доир ҳар йилги квота ёввойи ҳайвонларнинг кўп миқдорда тутиладиган турларига, шунингдек, камёб ва оз сонли турларига нисбатан белгиланиши кўрсатилган. 

Мазкур квота келгуси йил учун Экоқўмитага жисмоний ва юридик шахслар томонидан ёввойи ҳайвонларни тутишга доир талабномалар киритганлиги асосида белгиланади. 

Қўмита эса квота лойиҳасини Фанлар академиясига ёввойи ҳайвонларни тутишга доир квота лойиҳаси бўйича хулосани олиш учун жўнатади.

Шундан сўнг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси 10 декабрга қадар (қўшимча квота учун 10 майга қадар) бўлган муддатда ЎзРФАнинг хулосаси асосида ёввойи ҳайвонларни тутишга доир квоталарни тасдиқлайди ва тегишли тартибда Қўмитанинг маҳаллий бошқармаларига юборади. Қўмитанинг ҳудудий органлари эса ҳайвонот дунёсидан фойдаланишга доир рухсатномаларни беради.

Бундан ташқари, мазкур ҳужжат ёввойи ҳайвонларни тутиш учун ҳақ тўлашни ҳам тартибга солиб, “Ўзбекистон ҳудудида ёввойи ҳайвонларни ов қилиш ҳақ тўлаш асосида амалга оширилиши” белгилаб қўйилган.

Унга кўра, Ўзбекистон “Қизил китоб”ига киритилган камёб ва йўқолиб бораётган сутэмизувчилар турлари бўйича алоҳида тўлов миқдорлари белгиланган.

Жумладан, Тяньшань қўнғир айиғи ўзбекистонликлар учун БҲМнинг 80 бараваридан 100 бараваригача. Хорижлик фуқаролар учун эса 3 минг АҚШ доллари миқдорида белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида Ўзбекистон “Қизил китоб”ига киритилган 1 дона Тяньшань қўнғир айиғи россиялик овчи томонидан отиб ўлдирилган ва бу маҳаллий жамоатчиликнинг кенг муҳокамаларига сабаб бўлган эди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей