1 USD = 10581.03 1 EUR = 12645.39 1 RUB = 145.92
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10581.03 1 EUR = 12645.39 1 RUB = 145.92
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
14 мая, 09:11 790 0

Тошкентда 4 мингдан ортиқ мактаб битирувчилари Ўзбекистондаги ОТМларга кирмоқчи эмас

Ўтган йили битирувчиларнинг атиги 36 фоизи ОТМларга ўқишга кирган.
Тошкентда 4 мингдан ортиқ мактаб битирувчилари Ўзбекистондаги ОТМларга кирмоқчи эмас
Фото: Чилонзор тумани ҳокимлиги / Иллюстрация
Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бўлим бошлиғи Фароғат Аҳмаджонова бош бошқарма тасарруфидаги мактабларнинг 11-синф битирувчилари бандлиги бўйича маълумот берди.  

Қайд этилишича, бу йил пойтахтдаги макбатларни 29 мингдан ортиқ ўқувчи 11-синфни тамомлайди. 

Уларнинг келгуси режалари бўйича ўтказилган сўровномалардан маълум бўлишича, 24 мингдан ортиқ ўқувчи (85%) ОТМларга кириш истагини билдирган бўлса, 1700 дан ортиқ ўқувчи касб-ҳунар коллежлари ва техникумларда ўқиш истагини билдирган.

Ўтган йили битирувчиларнинг 36 фоизи ОТМларга ўқишга кирган. Ушбу кўрсаткич бу йил юқори бўлиши кутилмоқда. Бугунги кунда муддатидан олдин 70 нафардан ортиқ ўқувчи аллақачон хориж ОТМларга ўқишга кирган.

Шунингдек, бу йилги битирувчиларнинг 2000 дан ортиғи эса ишлаш истагини билдирган. Бундан ташқари 400 дан ортиқ битирувчи хорижда таълим олиш билан бирга ишлаш ниятлари борлигини, 274 нафари ҳарбий хизматга бориш истагини айтган.

“Таълимга тортилмайдиган 57 нафар ногиронлиги бор битирувчилар билан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Уларни уй шароитида бўлса-да бандлигини таъминлаш ишлари ҳамкор ташкилотлар билан амалга оширилмоқда”, - дейди Фароғат Аҳмаджонова.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей