1 USD = 10581.03 1 EUR = 12645.39 1 RUB = 145.92
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10581.03 1 EUR = 12645.39 1 RUB = 145.92
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
12 мая, 21:51 306 0

Хоразмда 10-синф ўқувчиси содир этган ЙТҲда 3 киши ҳалок бўлди

У ўзининг бошқарувидаги Lacetti билан ҳаракатланиб кетаётиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган.
Хоразмда 10-синф ўқувчиси содир этган ЙТҲда 3 киши ҳалок бўлди
Фото: Видеодан кадр
Жорий йилнинг 6 май куни Хоразм вилоятининг Урганч туманида мактаб ўқувчиси бошқарувида бўлган Lacetti ва Damas иштирокида ўлим билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди.

Маълум қилинишича, 6 май куни соат 15:30 ларда ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган умумий ўрта мактабнинг 10-синф ўқувчиси Э.Б. Lacetti’ни Урганч тумани ҳудудидан ўтган 4П-162 сонли катта айланма йўли бўйлаб бошқариб кетаётиб, йўлнинг қарама-қарши тарафига чиқиб кетган ва Damas билан тўқнашув содир этган.

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида олган жароҳатлари туфайли “Damas” автомашинаси ҳайдовчиси ва унинг икки нафар йўловчилари вафот этган, шунингдек яна уч нафар йўловчилари турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Шунингдек, Lacetti русумли автомашина ҳайдовчиси ҳам тан жароҳати олганлиги учун шифохонада даволанмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Урганч тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодекси 266-модда (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей