1 USD = 10581.03 1 EUR = 12645.39 1 RUB = 145.92
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10581.03 1 EUR = 12645.39 1 RUB = 145.92
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
12 мая, 16:57 405 0

Рамазон ҳайити нишонланиши туфайли пойтахтда қатор кўчалар ёпилади — рўйхат

Байрам муносабати билан соат 00:00 - 7:00 орасида Тошкентнинг 8 та туманидаги кўчалар автомобиллар учун ёпилади.
Рамазон ҳайити нишонланиши туфайли пойтахтда қатор кўчалар ёпилади — рўйхат
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
Рамазон ҳайити байрами нишонланиши муносабати билан Тошкент шаҳрида вақтинча, 12 май соат 00:00 дан 13 май 7:00 гача қуйидаги кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати тўхтатилади:

— Олмазор тумани:

1) “Имом Бухорий” масжиди олдидаги Чимбой кўчаси – Фаробий – Чимбой кўчалари чорраҳасидан Чимбой – КХАЙ чорраҳасигача.
2) "Ҳазрати имом" масжиди олдидаги Қорасарой кўчаси – Қорасарой – Қодирий кўчалари чорраҳасидан Қорасарой – Нурафшон кўчалари чорраҳасигача

— Шайхонтохур тумани:

“Шайх Зайниддин” масжиди олдидаги Уйғур кўчаси – Нурафшон – Уйғур кўчалари чорраҳасидан Уйғур – Бешқайрағоч кўчалари чорраҳасигача.

— Чилонзор тумани:

1) “Убай ибн Каъб” Ал-Хоразмий масжиди олдидаги Ал-Хоразмий кўчаси – Ал Хоразмий – Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан Ал Хоразмий – Катта қани чоррахасигача.
2) "Катта Қозирабод" масжиди олдидаги Чилонзор кўчаси – Чилонзор – Чўпонота кўчалари  чорраҳасидан Чилонзор – Нурхон чорраҳасигача.
3) “Шайх” масжиди олдидаги Сўгалли ота кўчаси – Ал-Хоразмий – Сўгалли ота кўчалари кесишмасидан Хонабод 2-берк кўчасидан – Сўгалли ота кўчасигача.

— Учтепа тумани:

1) “Абдуллох ибн маъсуд” масжиди олдидаги Лутфий кўчаси – Лутфий – Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан Лутфий – Катта қани кўчалари чорраҳасигача.
2) “Ҳазрати умар” масжиди олдидаги Назарбек кўчаси – Назарбек – Ю.Саккокий кўчалари чорраҳасидан Назарбек –Уйғур чоррахасигача.

— Юнусобод тумани:

1) “Минор” масжиди олдидаги  КХАЙ кўчаси – КХАЙ ва Кўргазма кўчалари чорраҳасидан КХАЙ –Ш.Рашидов кўчалари чорраҳасигача.
2) “Мирзо Юсуп” масжиди олдидаги Боғишамол кўчаси – А.Темур – Боғишамол кўчасидан
Боғишамол – Бодомзор чорраҳасигача.

— Яккасарой тумани:

“Усмон бин Мағзун” масжиди олдидаги КХАЙ кўчаси – КХАЙ – Қушбеги чорраҳасидан КХАЙ – Чўлпонота чорраҳасигача. 

— Яшнобод тумани:

“Ислом ота” масжиди олдидаги Фарғона йўли кўчаси – Фарғона йўли – Фитрат кўчалари чорраҳасидан Фарғона йўли – Толимаржон кўчалари чорраҳасигача.

— Миробод тумани:

“Қўлиқ ота” масжиди олдидаги ТХАЙ кўчаси – Қўйлиқ бозори кўприк остидан ТХАЙ  ва Мунис чорраҳасигача.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей