1 USD = 10567.60 1 EUR = 12593.41 1 RUB = 146.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10567.60 1 EUR = 12593.41 1 RUB = 146.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
12 мая, 15:09 573 1

Тяньшань қўнғир айиғи қонунчиликка риоя қилинган ҳолда отилган — Экология қўмитаси

Қўмита Россия фуқаросининг “Қизил китоб”га киритилган айиқни отишида ножўя ҳаракат кўрмаяпти. Қонуний тартибда овчидан айиқларни отиши учун $6 минг тўлов олинган.
Тяньшань қўнғир айиғи қонунчиликка риоя қилинган ҳолда отилган — Экология қўмитаси
Фото: t.me/ekologuz
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани ҳудудида россиялик овчи томонидан отиб ўлдирилган Тяньшань қўнғир айиғига оид хабарлар юзасидан расмий муносабат берди.

Қўмита томонидан берилган расмий изоҳнинг қисқача мазмуни шундан иборатки, мазкур овчига 2 дона Тяньшань қўнғир айиғини овлашга барча қонун талабларига риоя этилган ҳолда рухсат берилган.

Жумладан, мазкур ҳолат 2020 йил 8 июлда қабул қилинган “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги Қонун ҳамда “Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ва ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги Низом” билан тартибга солинади. 

Қайд этилишича, ёввойи ҳайвонларни тутишга доир ҳар йилги квота ёввойи ҳайвонларнинг кўп миқдорда тутиладиган турларига, шунингдек, камёб ва оз сонли турларига нисбатан белгиланиб боради.

Бу механизм эса қуйидаги – “тегишли талабнома жисмоний ва юридик шахслар томонидан Қўмитага – Қўмита квота лойиҳасини Фанлар академиясига – Академия эса хулоса бериб Қўмитага – Қўмита тегишли ҳокимликларга” тартибида ишлайди.

2 дона Тяньшань қўнғир айиғини овлашга ҳам Фанлар академиясининг 2020 йилнинг 4 декабридаги хулосаси асосида рухсат берилган.

Шунингдек, тегишли тартибда ов учун хорижлик фуқародан тасдиқланган миқдордаги тўлов – 6 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағ давлат бюджетига ундирилиши таъминланган.

Бундан ташқари, Қўмита айни вақтда Ўзбекистонда “биолог мутахассислар томонидан олиб борилган ҳисоб-китоб натижаларига кўра” 500 га яқин қўнғир айиқ борлигини таъкидлаган.
Комментарии
  • Бехзод
    Бехзод 12 мая, 20:46

    Кумита Райисини узи ашаддий броконер экан. Савол Кумита Райисига кунгир ойикни нега Кизил китобга киритилган ва Яна нега кизил китобган киритилган кунгир айикни отишга рухсат бердингиз? Манимга бу ерга карупция аралашган уз мансабидан суистемол килиш хисобланади.

Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей