1 USD = 10571.88 1 EUR = 12623.88 1 RUB = 145.58
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10571.88 1 EUR = 12623.88 1 RUB = 145.58
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
12 мая, 13:49 450 0

Президент тадбиркорларга ёрдам бермаётган масъулларни танқид қилди

Шавкат Мирзиёев видеоселекторда барча ҳокимларга май-июнь ойларида 28 мингта янги иш ўрни яратиш, паст қувват билан ишлаётган 30 мингта тадбиркорлик субъектига ёрдам бериш вазифасини юклади.
Президент тадбиркорларга ёрдам бермаётган масъулларни танқид қилди
Фото: president.uz
Бугун, 12 май куни Шавкат Мирзиёев макроиқтисодий вазият, ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича биринчи ярим йилликдаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишини ўтказди.

Йиғилишда саноат, қурилиш, савдо, умумий овқатланиш ва хизматлар соҳаларида паст қувват билан ишлаётган 30 мингта тадбиркорлик субъектининг фаолиятини жонлантириш бўйича тегишли мутасаддилар ва вилоят ҳокимларига топшириқлар берилди.

– Ҳамма рақамларни сизларга берганмиз (Ж.Қўчқоров, А.Икромов, вилоят ҳокимлари), кундузи кабинетда, кечаси тадбиркорлар билан жойида учрашиб, видеоселектор қилиб ҳар бири билан гаплашасизлар. Тадбиркорларни “уйғотиш” керак, уларнинг муаммоси бор, талаби бор. Агар улар ишлаб кетса тасаввур қилинг қанча ўзгариш бўлади? Қанча-қанча иш жойи, ойлик, солиқ тушуми бўлади, одамлар рози бўлади, - деди Шавкат Мирзиёев.

Тегишли масъулларга жорий йил 1 июлгача ушбу корхоналарнинг муаммоларини ҳал қилишга кўмаклашиш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари, тижорат банклари май-июнь ойларида оилавий тадбиркорлик дастурларига 1,6 трлн сўм ажратиши, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари бу орқали камида 30 минг фуқарога даромад манбаи учун шароит яратиш бўйича вазифалар қўйилди.

Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари май-июнь ойларида ҳудудий дастурлар доирасида 13 мингта, бўш ер участкаларини сотиш орқали 5 мингта, Бандлик, Хотин-қизлар ва Ёшлар жамғармалари ҳисобидан қўшимча 10 мингта янги иш ўрни ташкил этиши лозимлиги таъкидланди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей