1 USD = 10581.03 1 EUR = 12645.39 1 RUB = 145.92
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10581.03 1 EUR = 12645.39 1 RUB = 145.92
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
12 мая, 12:12 383 0

Чирчиқда намойиш қилган қурувчиларнинг ойлигини бермаган тадбиркор жаримага тортилди

Аввалроқ, ишчилар Чирчиқ шаҳар ҳокимияти олдида намойиш қилганидан кейин 280 млн сўм тўлаб берилганди.
Чирчиқда намойиш қилган қурувчиларнинг ойлигини бермаган тадбиркор жаримага тортилди
Фото: Видеодан кадрлар
“Водий саркор дизайн” МЧЖ раҳбари Ҳусанов Зиёдулла Сурҳондарё ва Фарғонадан бўлган ишчиларни кўп қаватли уйларнинг қурилиш ишларига жалб қилиб, уларнинг ишлаган даврлари учун ойликни ўз вақтида бермагани учун улар Чирчиқ шаҳар ҳокимияти биноси олдида норозилик намойишини ўтказганди.

Тегишли мутасаддилар аралашуви билан, ишчиларнинг 280 млн сўмлик иш хақи тўлаб берилди ва қолган маошларини 18 май куни “Водий саркор дизайн” МЧЖ томонидан тўлиқ тўлаб берилиши маълум қилинди. 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Матбуот хизмати хабарига кўра, “Водий саркор дизайн” МЧЖ раҳбарига нисбатан Меҳнат кодексининг 154-161 моддалари бузилганлиги учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси 1-қисмига (БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима) кўра маъмурий баённома расмийлаштирилди.
 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей