1 USD = 10567.60 1 EUR = 12593.41 1 RUB = 146.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10567.60 1 EUR = 12593.41 1 RUB = 146.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
12 мая, 11:30 608 0

Фарғонадаги ЙТҲда 2 оиланинг 6 нафар аъзоси ҳалок бўлди — видео

Қолган 4 нафар фуқаро туман шифохонасининг жонлаштириш бўлимида қолмоқда.
Фарғонадаги ЙТҲда 2 оиланинг 6 нафар аъзоси ҳалок бўлди — видео
Фото: Видеодан кадр
Жорий йил 10 май куни Фарғона вилояти Ёзёвон тумани ҳудудидан ўтган Тошкент-Ўш халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлининг 364-километрида ҳаракатланиб келаётган Cobalt ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Оқибатда қарама-қарши томондан келаётган Cobalt автомашинаси билан тўқнашув содир этган.

ЙТҲ натижасида 5 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган. Яна 5 нафар фуқаро эса тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Аммо кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамай шифохонага етказилган фуқароларнинг бири ҳам оғир тан жароҳатлари билан вафот этган. Қолган 4 нафар фуқаро туман шифохонасининг жонлаштириш бўлимида қолмоқда.

Ушбу ЙТҲга йўлнинг ҳодиса содир бўлган қисмларида қарама-қарши йўналишларни ажратиб турувчи бетон тўсиқлар ўрнатилмагани сабаб бўлган. Қайд этилишича, мазкур автомобиль йўлининг 350–368-километрлари орасига бетон тўсиқлар ўрнатилмаган. 

Жорий йил 11 май куни вилоят ҳокимлигида йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва олдинда турган вазифаларни келишиб олиш юзасидан тезкор йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда вилоятнинг Ёзёвон тумани ҳудудидан ўтган А-373 халқаро аҳамиятдаги йўлда содир этилган мудҳиш ЙТҲда 6 нафар фуқаро – икки оила вакиллари вафот этганлиги маълум қилинди.

Шунингдек, водий вилоятларини боғловчи А-373 йўналишидаги йўл белгилари, бетон тўсиқлар, йўл ёритгичларини қайта кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ тузилиб, водий вилоятлари тўлиқ ўрганиб чиқилиши таъкидланди.
 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей