1 USD = 10571.88 1 EUR = 12623.88 1 RUB = 145.58
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10571.88 1 EUR = 12623.88 1 RUB = 145.58
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
12 мая, 11:01 313 0

Facebook, TikTok, Telegram ва бошқа компанияларга серверларини Ўзбекистонга кўчириш талабномалари юборилди

Қонунчиликка кўра, ўзбекистонликларнинг шахсий маълумотлари Ўзбекистон ҳудудида жойлашиши керак. Акс ҳолда, қатор компаниялар жаримага тортилиши, веб-саҳифалар ва иловлар блокланиши мумкин.
Facebook, TikTok, Telegram ва бошқа компанияларга серверларини Ўзбекистонга кўчириш талабномалари юборилди
Фото: parliament.gov.uz
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси томонидан “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Қонунининг ижросини ўрганишга бағишланган назорат-таҳлил тадбири ўтказилди.

Унда “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Қонунининг 20-моддаси ҳамда ушбу ҳужжатнинг 2021 йил 15 апрель куни кучга кириши назарда тутилган 271-моддаси ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахбороти эшитилди.

Ушбу ҳужжатга кўра, ижтимоий тармоқлар ва интернет компаниялар Ўзбекистонда қонуний фаолият юритишни исташса, ўз техник воситаларини Ўзбекистон ҳудудига ўтказишлари шартилигини ёки белгиланган тартибда маъмурий ёхуд жиноий жавобгарликка тортилишлари мумкинлигини англатади.

Давлат персоналлаштириш маркази директори У. Тошхўжаевнинг сўзларига кўра, ушбу йўналишда марказ томонидан бугунги кунга қадар бир қанча ишлар амалга оширилган. Хусусан, шахсга доир маълумотларга ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ишлов беришда, шу жумладан, Интернет тармоғида ишлов беришда уларни жисман Ўзбекистон ҳудудида жойлашган техник воситаларда йиғилиши ва сақланишини таъминлаш мақсадида хорижда фаолият юритаётган Facebook Inc (Facebook Messenger, Instagram, WhatsApp), Google (Google Messenger, YouTube), Mail.ru (Вконтакте, Одноклассники), Microsoft Skype, Telegram, Tencent Wechat, TikTok, Twitter, Yandex (Яндекс.такси, Яндекс.карты, Яндекс.мессенжер, Яндекс.деньги) компанияларига қонунчилик талабларини бажариш ҳақида мурожаат хатлари юборилган. 

Шунинг билан бирга, “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддаси талабларининг ижросини таъминлаш мақсадида яратилган pd.gov.uz ахборот тизими орқали шахсга доир маълумотлар базалари мулкдор ва (ёки) операторларини шахсга доир маълумотлар базаларининг Давлат реестри рўйхатидан ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.

Депутат Ш. Шарафутдинов қонунчиликка бундай нормаларнинг киритилиши фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашдан иборат эканлигини айтиб, бу ҳуқуқ Конституциянинг 13 ва 27-моддаларида мустаҳкамлаб қўйилганини таъкидлади.

Депутатларнинг айтишича, сўнгги йилларда мазкур ижтимоий тармоқлар ва интернет компанияларга турли кибер ҳужумлари уюштирилиб келинмоқда. Натижада Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотлари ҳам ўғирланган. 

Шунга қарамасдан, қонун нормаси кучга кирганига 1 ой бўлган бўлсада ваколатли давлат органи томонидан мазкур соҳа бўйича кўзга кўринадиган натижаларга эришилмаганлиги депутатларнинг жиддий эътирозига сабаб бўлди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей