1 USD = 10571.88 1 EUR = 12623.88 1 RUB = 145.58
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10571.88 1 EUR = 12623.88 1 RUB = 145.58
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
12 мая, 09:50 469 0

Нотариусни қаматиш билан қўрқитиб, ундан $38 минг талаб қилган фуқаро қўлга олинди

У хусусий нотариусни уй олди-сотди шартномаларини ноқонуний расмийлаштириб келганликда айблаб, буни сир сақлаш эвазига пул талаб қилган.
Нотариусни қаматиш билан қўрқитиб, ундан $38 минг талаб қилган фуқаро қўлга олинди
Фото: Самарқанд вилояти ИИБ
2021 йил 7 май куни Самарқанд вилояти ИИБга, Қаттақўрғон шаҳрида нотариуслик фаолияти билан шуғилланувчи фуқаро Каттақўрғон шаҳрида яшовчи Ш. исмли шахснинг ундан товламачилик йўли билан катта миқдорда пул талаб қилаётгани ҳақида ариза билан мурожаат қилган.

У ўз аризасида Ш. исмли шахс 2020 йил сентябрь ойидан буён уни фуқаролар ўртасидаги уй-жой олди-сотди шартномасини ноқонуний расмийлаштирганлигини рўкач қилиб, жиноий жавобгарликка торттириб, қаматиб юбориш билан қўрқитиб келаётганлигини, 38 минг АҚШ доллари эвазига тергов органига бориб айби йўқлигини ёзиб бериб, тинч қўйишини айтиб, пул талаб қилаётганлигини билдирган.

Аризага асосан, ўтказилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида, Каттақўрғон шаҳар кадастр ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари бўйича жиноят иши мавжудлиги, бироқ жиноят иши юзасидан хусусий нотариуснинг ҳаракатларида жиноят аломатлари мавжуд эмаслиги аниқланган.
 
Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, 7 май куни Самарқанд вилояти ИИБ ҳамда ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Каттақўрғон тумани Пайшанба шаҳарчасида тезкор тадбир ўтказилиб, М.Ш. ариза муаллифидан 33 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни қўлга киритган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей