1 USD = 10588.01 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 146.62
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10588.01 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 146.62
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
12 мая, 09:41 305 0

Ўзбекистонда Қуръони Карим саҳифасининг жаҳондаги энг йирик қўлёзмаси яратилди

Мазкур Қуръон саҳифаси Гиннес рекордлар китобига киритилиши мумкин.
Ўзбекистонда Қуръони Карим саҳифасининг жаҳондаги энг йирик қўлёзмаси яратилди
Фото: Ислом цивилизацияси маркази
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Матбуот хизмати хабарига кўра, дунёда энг катта қўлёзма Қуръони Карим саҳифасини қўлда кўчириш ишлари якунига етган.   

“Ушбу саҳифа Бойсунқор Мирзо томонидан отаси султон Шоҳруҳ Мирзо учун махсус кўчирилган Бойсунқур Қуръони саҳифасининг бироз катталаштирилган такроридир. Саҳифани Марказ ҳаттоти, Тошкент Ислом институти битирувчиси Нажмиддин Фаёзий Нуриддин ўғли 6 ой мобайнида кўчирди. Махсус қоғоз Япониядан, бўёқлар Туркиядан келтирилди ва саҳифага ўзбек олтини суви билан ҳал берилди. Табаррук саҳифа Ислом цивилизацияси марказидаги Усмон Қуръони учун жиҳозланаётган ҳонақодан жой олади”, - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Ислом цивилизацияси маркази қўлёзма Қуръон саҳифасини Гиннес рўйхатига киритиш юзасидан музокаралар олиб боришга киришди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей