1 USD = 10581.03 1 EUR = 12645.39 1 RUB = 145.92
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10581.03 1 EUR = 12645.39 1 RUB = 145.92
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
11 мая, 19:43 544 0

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг пенсияси кескин оширилди

Шавкат Мирзиёев тегишли қарорни имзолади.
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг пенсияси кескин оширилди
Фото: president.uz / Иллюстрация
Президент “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг моддий таъминотини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Унга мувофиқ, 2021 йил 10 майдан 1941–1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда – 2,5 миллион сўм этиб белгиланмоқда.

Ушбу сарф-харажатлар Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Айни пайтда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг энг кам пенсия миқдори 800 минг сўмни ташкил қилади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей