1 USD = 10571.88 1 EUR = 12623.88 1 RUB = 145.58
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10571.88 1 EUR = 12623.88 1 RUB = 145.58
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
11 мая, 12:26 669 0

Чўчиб қолган блогер ёки журналист анонимга айланиши мумкин — Комил Алламжонов

Комил Алламжонов Отабек Сатторийнинг 6,5 йилга қамалиши бошқа оқибатларни келтириб чиқариши ҳақида ёзди.
Чўчиб қолган блогер ёки журналист анонимга айланиши мумкин — Комил Алламжонов
Фото: t.me/allamjonov_ki
Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов 6,5 йилга қамалган сурхондарёлик блогер Отабек Сатторий бўйича муносабатини билдирди.

“Мен суд ҳукми ҳақида фикр билдира олмайман, бундай ваколатим йўқ. Ва Отабекнинг қанчалик айбдорлиги ҳақида ҳам маълумотга эга эмасман. Аммо мен бир гапни ишонч билан айта оламан: ўзимизнинг журналистларни қўллаш, ҳимоя қилиш ўрнига оғзини очолмайдиган даражада қўрқитиб қўйсак, уларнинг ўрнини бошқалар – ташқаридан туриб фитна чиқарадиганлар эгаллаши аниқ! Ундайларнинг нияти маълум – жамоатчилик фикрини аллакимлар учун манфаатли томонга буриш, содда одамларимизнинг ҳис-туйғуларини қўзғатиб, шу орқали оммани бошқариш. Бу йўлда на ҳақиқатга ўрин бор, на виждонга!”, - дейди у ўз хавотирини билдириб.

Комил Алламжонов блогернинг қамалиши ортидан қолганлар анонимга айланишларини прогноз қилган.

“Чўчиб қолган блогер ёки журналист анонимга айланиб кетиши мумкин. Журналист ёки блогерлик кўпинча одамнинг қон-қонида бўлади. Атрофдаги ҳаётга бефарқ бўлмаган бу ҳақиқий ватанпарварлар ҳар қандай ҳолатда барибир ёзаверади. Техника асрида информация оқимини тўсишнинг ягона йўли интернетни давлат миқёсида бутунлай ўчириб қўйишдир”, - таъкидлаган Комил Алламжонов.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей