1 USD = 10567.60 1 EUR = 12593.41 1 RUB = 146.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10567.60 1 EUR = 12593.41 1 RUB = 146.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
11 мая, 09:57 725 0

2021 йилда қўшимча дам олинадиган кунлар сони яна 5 кунга кўпайди

Аввалроқ, айрим байрамларда дам олиш кунлари камида 3 кун этиб белгиланиши айтилган эди.
2021 йилда қўшимча дам олинадиган кунлар сони яна 5 кунга кўпайди
Фото: Юрий Ким / UzNews.uz
Президентнинг жорий йил 10 майдаги тегишли фармони билан 2020 йил 3 декабрда қабул қилинган “2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонга ўзгартиришлар киритилди.  

Киритилган ўзгартиришга мувофиқ, қуйидаги саналар ҳам 2021 йилда қўшимча дам олиш кунлари этиб белгиланди:

– 14 май – жума;
– 31 декабрь – жума.

Шунингдек, қуйидаги дам олиш кунлари кўчирилди:

– 17 июль – шанба кунидан 21 июль – чоршанба кунига; 
– 24 июль – шанба кунидан 22 июль – пайшанба кунига.

Бундан ташқари, 15 май – шанба, 21 июль – чоршанба, 22 июль – пайшанба кунлари ҳам барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш кунлари ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 9 февралдаги тегишли фармон билан айрим байрамларда дам олиш кунлари камида 3 кун этиб белгиланиши айтилган эди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей