1 USD = 10616.02 1 EUR = 12870.86 1 RUB = 147.76
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10616.02 1 EUR = 12870.86 1 RUB = 147.76
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Иқтисодиёт
11 мая, 09:21 377 0

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Rothschild & Cie компанияси билан ҳамкорлик битими имзолади

Француз компанияси бундан ташқари молиявий маслаҳат хизматларини ҳам кўрсатади. У шунингдек, “Coca-cola”даги давлат улуши сотилишига ҳам жалб қилинган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Rothschild & Cie компанияси билан ҳамкорлик битими имзолади
Фото: "Ўзбекнефтгаз" АЖ
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати хабарига кўра, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Франциянинг Rothschild & Cie компанияси вакиллари ўртасида учрашув ўтказилди.  

Унда Rothschild & Cie компаниясининг молиявий маслаҳат хизматларини кўрсатиш таклифи бўйича музокаралар бўлиб ўтди. Франциянинг Rothschild & Cie компанияси томонидан Арьел Малар ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев икки томонлама битимни имзолади.

Имзоланган битим доирасида IPOга тайёрланиш бўйича ишлар олиб борилади. Битимни имзолашдан мақсад IPOга тайёргарлик кўриш ва “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг қарз портфелини баҳолаш бўйича Rothschild & Cie компанияси томонидан маслаҳат хизматларини олишдир.

Маълумот учун, IPO (Initial Public Offering) – бирламчи оммавий акцияларни жойлаштириш, компанияни акцияларини фонд бозорида сотиш жараёни, натижада компания оммавий компанияга айланади ва қимматли қоғозлар кенг инвесторлар учун очиқ бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Rothschild & Cо “Coca-cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd” МЧЖ устав капиталидаги давлат улушини сотиш жараёнида ҳам иштирок этмоқда.  

Ундан аввал, Ротшильд оиласининг Франция ва Англиядаги авлодлари томонидан назорат қилинадиган Rothschild & Cо молиявий-холдинг компанияси Ўзбекистон банк-молия секторига қизиқиш билдирганди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей