1 USD = 10588.01 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 146.62
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10588.01 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 146.62
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
10 мая, 17:55 1125 0

Блогер Отабек Сатторий 6 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум этилди

Жиноят ишлари бўйича Музработ тумани судида блогер Отабек Сатторий Абдуманнонзодага оид суд жараёнларининг якуний қисми бўлиб ўтди.
Блогер Отабек Сатторий 6 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум этилди
Фото: UzReport
Жиноят ишлари бўйича Музработ тумани судида блогер Отабек Сатторий Абдуманнонзодага оид суд жараёнларининг якуний қисми бўлиб ўтди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот хизмати хабар берди.

Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари ва 3-қисми “а” банди (товламачилик), 139-моддаси 3-қисми “а,г” бандлари (туҳмат) ҳамда 140-моддаси 3-қисми “а” банди (ҳақорат қилиш) билан айбланган О. Сатторий суд иши кенг жамоатчилик иштирокида очиқ суд мажлисида кўриб чиқилди. 

Дастлабки жиноят ишида 8 та айблов қўйилган Отабек Сатторийга суд якунида прокурор томонидан суддан 5 та ҳолат тасдиқлангани, 3 та ҳолатни эса далиллар етарли бўлмаганлиги сабабли бекор қилиш ва унга 11 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши сўралган эди. 

У айбловнинг жабрланувчи Н. Нарбаевани ҳақорат қилганлиги бўйича ЖКнинг 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 3-қисми “а” банди билан ҳамда Т. Кўчаров, А. Худойқулов ва З. Хурсановга нисбатан такроран товламачилик қилганлиги бўйича ЖКнинг 165-моддаси (товламачилик) 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбсиз деб топилиб, оқланган.

Суд барча томонларни эшитиб, якуний хулосани чиқарди. Жиноят ишлари бўйича Музработ тумани судининг ҳукмига биноан блогер Отабек Сатторий Абдуманнонзодага нисбатан узил кесил 6 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей