1 USD = 10581.03 1 EUR = 12645.39 1 RUB = 145.92
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10581.03 1 EUR = 12645.39 1 RUB = 145.92
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
10 мая, 14:48 261 0

Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси қонуни муҳокамаси муддати узайтирилди

Айни пайтгача билдирилган таклифларнинг 56 фоизи янги алифбони ёқлаган бўлса, 32 фоизи амалдаги алифбода қолишни сўраган. Агарда янги алифбо қабул қилинса, амалдаги Ch, Sh, Gʻ ва Oʻ ҳарфлари Ç, Ş, Ḡ ва Ō га ўзгаради. 
Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси қонуни муҳокамаси муддати узайтирилди
Фото: ЎзА
Аввалроқ, “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Қонун лойиҳаси эълон қилингани, унинг муҳокамаси 31 мартгача давом этиши белгилангани ҳақида хабар бергандик.  

Аммо Республика махсус ишчи гуруҳи лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини ҳар томонлама пухта, кенг жамоатчилик фикр-мулоҳазалари ва таклифларини чуқур ўрганган ҳолда такомиллаштириш мақсадида, шунингдек, мутахассисларнинг таклифларини инобатга олиб, ушбу Қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасини 2021 йил 1 ноябргача давом эттиришга қарор қилди. Бу ҳақда Давлат тилини ривожлантириш департаменти Ахборот хизмати маълум қилди.

Бу вақт ичида масъуллар томонидан Қонун лойиҳасининг зарурати ва аҳамиятига бағишланган илмий анжуманлар, маъруза ва семинарлар ўтказилади. Aлифбога шаклий ўзгаришлар киритилиши муносабати билан талаб этиладиган харажатлар миқдори ўрганилади. Шу билан бирга, ОАВларда такомиллашаётган алифбонинг турли (фонетик, график, техник, имло) хусусиятларига доир туркум кўрсатув ва мақолалар ташкил этилади.

Илмий анжуманларда билдирилган таклиф ва мулоҳазалар турли соҳа олим ва зиёлиларидан иборат экспертлар гуруҳи иштирокида ўтказиладиган конференцияда кўриб чиқилиб, якуний хулосага келинади ҳамда лойиҳа билан биргаликда Ҳукуматга киритилади.

Қайд этилишича, дастлабки муҳокамалар давомида “regulation.gov.uz”да лойиҳани 26 мингдан зиёд киши кўриб, 1035 та фикр қолдирган. Таклифларнинг 56 фоизи (547 таси) лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини ислоҳ қилинишини, 32 фоизи (302 таси) эса амалдаги алифбода қолишни ёқлаган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей