1 USD = 10588.01 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 146.62
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10588.01 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 146.62
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
10 мая, 14:22 312 0

Мактаблардаги “Она тили” ва “Ўқиш” фанлари бирлаштирилди

“Она тили ва ўқиш саводхонлиги” деб номланган янги ишлаб чиқилган дарсликда уйга вазифалар йўқлиги маълум қилинди.
Мактаблардаги “Она тили” ва “Ўқиш” фанлари бирлаштирилди
Фото: Бухоро вилояти ҳокимияти / Иллюстрация
Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази бугунгача алоҳида ўқитилган “Она тили” ва “Ўқиш” фанлари бирлаштирилганини маълум қилди. 

Энди икки фанни бирлаштирган “Она тили ва ўқиш саводхонлиги” деб номланган ягона фан ташкил этилади. Қайд этилишича, янги дарслик учун танланган матнлар ва шеърлар боланинг ижтимоий ҳаётга киришиб кета олишида кўмаклашадиган, ҳам бадиий, ҳам информатив, ҳам илмий-оммабоп услубдаги матнлардан иборат.

Шунингдек, амалдаги дарсликларда тинглаб тушунишни ривожлантириш учун топшириқлар ажратилмаган бўлса, янгисида буни ривожлантириш учун ҳар бир мавзуга алоҳида топшириқлар ишлаб чиқилган. 

“Шу пайтгача она тилини ўқитишдан мақсад тилнинг грамматикасини ўргатиш, тил структурасига оид қоидаларни ёд олдириш эди. Янги дарсликда энг муҳим қоидаларгина қолдирилган. Ранг-баранг тасвирлар ва қизиқарли топшириқларга кўпроқ урғу берилган”, дейилади марказ хабарида.

Бундан ташқари, ўқитувчилар учун “Ўқитувчи китоби”, ўқувчилар учун эса “Машқ дафтари” ҳам бўлади. 

Эътиборли томони янги дарсликда уйга вазифалар мавжуд эмас. Нутқий мавзулар асосида изчилликда бир-бирини тўлдирадиган, ўзи изланиб топишга қаратилган ностандарт машқ ва топшириқлар ишлаб чиқилган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей