1 USD = 10588.01 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 146.62
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10588.01 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 146.62
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Иқтисодиёт
10 мая, 14:10 447 0

Ўзбекистонда банк картасидаги пулларни нақдлаштириб олиш ҳолатлари кўпаймоқда

Шунингдек, чет эл валютасини сотиб олиш учун йўналтириладиган нақд пуллар ҳажми ҳам 1,5 баробарга ўсган.
Ўзбекистонда банк картасидаги пулларни нақдлаштириб олиш ҳолатлари кўпаймоқда
Фото: UzNews.uz
Марказий банк мамлакатда нақд пул муомаласи бўйича қисқача шарҳини эълон қилди.

Унга кўра, 2021 йил январь-апрель ойларида банклар орқали нақд пул айланмаси ҳажми 149,3 трлн сўмни ташкил этгани ҳолда, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 41,6 фоизга ошган.

Жумладан, банклар кассаларига нақд пул тушумлари 75,4 трлн сўмни, ўз навбатида, чиқим қилинган нақд пуллар 73,9 трлн сўмни ташкил этган.

Жорий йилнинг январь-апрель ойларида банк кассаларидан (шу жумладан, банкоматлардан) берилган нақд пуллар 2020 йил январь-апрель ойларига нисбатан 38,5 фоизга ошиши кузатилган бўлса, мазкур ҳолат асосан банк карталаридан нақд пул ечиш ҳажмининг 10,9 трлн сўмга (1,7 баробар) ҳамда нақд чет эл валютасини сотиб олиш учун йўналтириладиган нақд пуллар ҳажми 6,5 трлн сўмга (1,5 баробар) ўсиши ҳисобига юзага келган.

2021 йил январь-апрель ойларида эса банк карталарига 78,4 трлн сўмлик маблағлар келиб тушган бўлса, ушбу даврда банк карталаридаги 25,9 трлн сўмлик (33,1 фоиз) маблағлар аҳоли томонидан нақдлаштириб олинган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей