1 USD = 10581.03 1 EUR = 12645.39 1 RUB = 145.92
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10581.03 1 EUR = 12645.39 1 RUB = 145.92
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
10 мая, 10:35 829 0

Тошкентда бемор болалар суратидан фойдаланиб, сохта хайрия акцияси уюштирган 26 ёшли қиз қўлга олинди

У икки нафар шахси номаълум боланинг ва оғир касалликдан вафот этган украиналик боланинг суратларидан фойдаланган.
Тошкентда бемор болалар суратидан фойдаланиб, сохта хайрия акцияси уюштирган 26 ёшли қиз қўлга олинди
Фото: ИИВ
Интернет орқали сохта хайрия ташкил этиб, йиғилган пулларни шахсий манфаатлари йўлида ишлатиб келган тошкентлик 26 ёшли қиз қўлга олинди. 

ИИВ Киберхавфсизлик марказининг маълум қилишича, номаълум шахснинг 2021 йил 8 февраль куни Украинада “Бош мия ўсимтаси” касаллиги оқибатида вафот этган боланинг ҳамда шахсларини аниқлашнинг имкони бўлмаган оғир касалликка чалинган икки нафар боланинг фотосуратларини интернетдан кўчириб олгани аниқланган.

Мазкур номаълум шахс расмларнинг остига фарзандлари “Комилов Азимжон Абдурауф ўғли”, “Машгулотва Гулирано” ва “Маъруфжонов Муҳаммадали Мансуржон ўғли”лар оғир касалликка чалинганликлари сабабли уларни даволаш ва тиббий муолажаларга 10 минг – 20 минг АҚШ доллари миқдорида пул маблағлари зарурлигини ёзиб қолдириб, пулни қабул қилиш учун банк пластик карталарини кўрсатган ҳолда халқдан ёрдам сўраб, бир қатор ижтимоий тармоқларда жойлаштирган, яъни сохта хайрия эълонларини тарқатган.

Маълум бўлишича, эълонларда жойлаштирилган касал болаларнинг фотосуратларидан таъсирланган фуқаролар томонидан 5 минг сўмдан 1 миллион сўмгача бўлган пул маблағлари сохта хайрия эълонлари остида кўрсатилган банк пластик карталарига ўтказилган.

Олинган тезкор маълумотлар асосида, 20 апрель куни Тошкент шаҳар, Олмазор тумани ҳудудида ИИВ Киберхавфсизлик маркази ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур ноқонуний ҳаракатни Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшовчи 1995 йилда туғилган Н. Рашидова содир этганлиги аниқланган ҳамда унга тегишли бўлган икки дона банк пластик карталари ва смартфон ашёвий далил тариқасида тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Фуқаро Н. Рашидовага нисбатан 6 май куни Олмазор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей