1 USD = 10616.02 1 EUR = 12870.86 1 RUB = 147.76
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10616.02 1 EUR = 12870.86 1 RUB = 147.76
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
10 мая, 10:16 404 0

Ўзбекистонда қанча ноқонуний таксичилар борлиги айтилди

Қонуний тартибда фаолият кўрсатадиган юридик шахслар сони атиги 4300 тани ташкил қилган.
Ўзбекистонда қанча ноқонуний таксичилар борлиги  айтилди
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси бошлиғи Анвар Жўраевнинг маълум қилишича, бугунги кунда Ўзбекистонда 100 мингдан ортиқ йўловчи ташиш билан ноқонуний шуғулланувчилар бор.

Таҳлилларга кўра, 4300 та юридик шахс (58 мингта енгил автомобиль) такси хизматини қонуний тартибда кўрсатмоқда. 

Қайд этилишича, президентнинг “Aвтомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини тартибга солишни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазкур шахсларнинг фаолиятини қонунийлаштиришга қаратилган.  

Статистикага кўра, Ўзбекистонда 1 автомобилга – 591 киши тўғри келади. Тошкент шаҳри бўйича ушбу кўрсаткич 166 кишига тенг. Энг паст кўрсаткич Сирдарё вилоятига (3000 киши) тўғри келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, президент қарори билан жорий йилнинг 15 майидан 2022 йилнинг 31 декабрига қадар ЯТТларга 4 та ўриндиқли енгил автомобилда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи берилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей