1 USD = 10571.88 1 EUR = 12623.88 1 RUB = 145.58
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10571.88 1 EUR = 12623.88 1 RUB = 145.58
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
9 мая, 18:54 1115 0

Фарғонадаги “Ватанпарварлар” боғида Гитлер аскарлари акс этган плакат ўрнатилди

“Хотира бор экан – миллат барҳаёт” сўзлари остида Вермахт аскарлари расми қўйилган. Фарғона вилояти ҳокимлиги ушбу ҳолатга муносабат билдирди.
Фарғонадаги “Ватанпарварлар” боғида Гитлер аскарлари акс этган плакат ўрнатилди
Фото: Telegram
Бугун Фарғона шаҳридаги “Ватанпарварлар” боғида “Хотира бор экан – миллат барҳаёт” сўзлари остида Гитлер аскарлари расми туширилган кўчма плакатнинг ўрнатилгани кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Файзулло Қосимов расмий муносабат билдириб, ҳолатга “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси Фарғона вилоят бўлимининг қўпол техник хатоси ва эътиборсизлиги сабаб бўлганини маълум қилди.  

“Ҳозирда вилоят ҳокимлиги томонидан ушбу масала юзасидан ўрганиш бошланди. Дастлабки суриштирувга кўра, интернетдан иккинчи жаҳон уруши даври билан оид расмларга қидирув бериб, етарли билимсизлик туфайли тасодифий расмни олингани, плакат дизайнида фойдаланилгани маълум бўлди. Ким плакат макетини тайёрлаган, нега бу расмни танлаган, нега тасдиқлатилмаган ҳолда ўрнатилган, буларнинг бари батафсил ўрганиб чиқилади. Айбдорларга кескин чоралар кўрилади. Ҳозирда у кўчма плакат “Ватанпарварлар” боғидан олиб ташланди, ўрнига иккинчи жаҳон урушида қаҳрамонлик кўрсатган ўзбек жангчилари тасвирланган баннер ўрнатилади”, - дейилади муносабатда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей