1 USD = 10567.60 1 EUR = 12593.41 1 RUB = 146.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10567.60 1 EUR = 12593.41 1 RUB = 146.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
8 мая, 08:08 959 0

Аёлни калтаклаган деновлик эркак жаримага тортилди

Денов туман суди томонидан эркакнинг ҳуқуқбузарлиги кўриб чиқилди.
Аёлни калтаклаган деновлик эркак жаримага тортилди
Фото: Видеодан кадр
2 май куни сурхондарёлик Хандалов Гулмурод Қаюмова Сарвиноз ва унинг ёш болаларини уриб, уйдан ҳайдамоқчи бўлгани ҳақида хабар берилганди.  

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, Хандалов Гулмуроднинг уй-жой масаласида Қаюмова Сарвинозга нисбатан содир этган ҳуқуқбузарлиги Денов туман суди томонидан кўриб чиқилган.

Унга нисбатан Денов туман судининг 7 майдаги қарори билан МЖтКнинг қатор моддалари билан айбли деб топилиб, БҲМнинг 50 баравари (12,2 млн сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Томонларнинг уй-жой масаласидаги низоси фуқаролик тартибида ҳал қилиниши тушунтирилди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей