1 USD = 10571.88 1 EUR = 12623.88 1 RUB = 145.58
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10571.88 1 EUR = 12623.88 1 RUB = 145.58
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
7 мая, 14:04 493 0

Пойтахтнинг икки туманида байрам тадбирлари сабабли айрим кўчалар ёпилади — харита

Учтепа ва Сергели туманлари ҳокимликлари транспорт воситалари учун вақтинчалик ёпиладиган кўчаларни маълум қилди. 
Пойтахтнинг икки туманида байрам тадбирлари сабабли айрим кўчалар ёпилади — харита
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
Бугун, 7 май куни Учтепа туманининг Ширин кўчасида “Хотира-муқаддас, қадр-азиз!” шиори остидаги байрам тадбирлари ўтказилади.

Шу муносабат билан соат 15:00 - 20:30 орасида Фозилтепа кўчаси ва Ширин кўчаси кесишмасидан, Катта Хирмонтепа кўчаси ва Ширин кўчаси кесишмасигача транспорт воситалари қатнови вақтинчалик чекланади.

Шунингдек, Сергели тумани Меҳригиё кўчасида жойлашган автотураргоҳ ҳудудида “Хотира бор экан - миллат барҳаёт” шиори остида ҳарбий ватанпарварлик фестивали ҳамда “Сергели ёшларни севади” шоу-концерти ўтказилади.

Шу муносабат билан 8 май куни соат 12:00 – 22:00 орасида Меҳригиё кўчасининг Жаҳонаро кўчаси кесишмасидан Мирзо Турсунзода кўчаси кесишмасигача бўлган бўлган қисмида автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади

Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланиш сўралмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей