1 USD = 10616.02 1 EUR = 12870.86 1 RUB = 147.76
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10616.02 1 EUR = 12870.86 1 RUB = 147.76
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
6 мая, 17:52 2609 1

Ўзбекистонда чет тилларни ўрганиш оммалаштирилади

Шу мақсадда Ҳукумат қошида махсус агентлик ташкил қилинади. Президент ўтказилаётган видеоселекторда учинчи Ренессанс пойдеворини қўйишда чет тилларни ўрганиш муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
Ўзбекистонда чет тилларни ўрганиш оммалаштирилади
Фото: president.uz
Бугун, 6 май куни Шавкат Мирзиёев раислигида чет тилларни ўқитиш сифатини ошириш бўйича видеоселектор ўтказилмоқда.

Унда республикадаги чет тилларни ўқитувчи педагогларнинг аксарияти малака сертификатларига эга эмаслиги айтилди, дея ёзмоқда ЎзА.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ташкил этилади.

Агентлик, энг аввало, дунёда самарали натижа берган ўқитиш методикалари, дастур ва дарсликларини боғча, мактаб, лицей, олийгоҳ ва ўқув марказларида жорий этиб, хорижий тилларни мукаммал ўзлаштиришга кўмаклашади. Бунда, таълим муассасалари, тармоқлар ва ҳудудларнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб, камида 10 та чет тилини (инглиз, рус, немис, француз, хитой, корейс, япон, турк, араб, форс) ўргатишни ташкиллаштиради.

Агентлик мактаблар, олийгоҳлар, туман, шаҳар ва вилоятлар, тармоқ ва давлат идораларида хорижий тилларни билиш рейтингини ҳам юритади. Чет тили ўқитувчилари учун малака талаблари ва баҳолаш мезонларини ишлаб чиқади ҳамда малака тоифаларини беради.
Комментарии
  • Azimut Servis
    Azimut Servis 6 мая, 19:27

    Призидентимизга катта рахмат, илохим умирлари узок булсин,сог булсинлар, Оллохни панохида юрсинлар!

Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей