1 USD = 10571.88 1 EUR = 12623.88 1 RUB = 145.58
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10571.88 1 EUR = 12623.88 1 RUB = 145.58
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Коронавирус
6 мая, 13:27 634 0

Ўзбекистонда “Спутник V” вакцинаси амалдорлар учун олиб келинганми?

Ботир Қурбонов эмлаш пунктларида ушбу вакцина билан эмлаш рад этилаётганига изоҳ берди.
Ўзбекистонда “Спутник V” вакцинаси амалдорлар учун олиб келинганми?
Фото: ССВ / Иллюстрация
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари Ботир Қурбоновдан Россиянинг “Спутник V” вакцинаси бўйича изоҳ сўралди. Аксар фуқаролар ушбу вакцина билан эмлашни сўраб, тиббиёт пунктларга мурожаат қилганларида “ушбу вакцина билан эмлай олмаймиз” деган жавобни олишган.

Ботир Қурбонов “Спутник V” вакцинаси амалдорлар учун олиб келингани ҳақидаги гап-сўзлар ҳақиқатга зид. Унинг таъкидича, айни пайтда Тошкент шаҳрида “Спутник V” вакцинаси билан 65 ёшдан катта  фуқаролар ва тиббиёт ходимлари эмланмоқда. Аммо ушбу гуруҳга кирмаган фуқароларга мазкур вакцина билан эмлаш йўлга қўйилмаган.

Ботир Қурбонов кейинги босқичларда ушбу вакцина билан эмланишга рухсат берилишини қўшимча қилди.

Пойтахтда бугунги кунгача 23 мингдан ортиқ одам “Спутник V” вакцинаси билан эмланган. Яқин кунларда барча вилоятларнинг марказларига ушбу вакцинанинг кўп бўлмаган миқдори жўнатилади.

Эслатиб ўтамиз, 23 апрель куни Ўзбекистонга “Спутник V” вакцинасининг 50 минг дозаси келтирилганди. Ўзбекистон Россиядан жами 1 млн доза вакцина сотиб олишни режалаштирган.
 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей