1 USD = 10588.01 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 146.62
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10588.01 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 146.62
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Иқтисодиёт
6 мая, 10:44 409 0

Uzbekistan Airways, "Пахтакор", “Ўзтрансгаз” — 2020 йилда энг кўп зарар кўрган корхоналар айтилди

“Ўзтрансгаз”нинг зарари 3,5 млрддан, Uzbekistan Airways, “Тошиссиқсувқуввати”ники эса 600 млрд сўмдан ошган.
Uzbekistan Airways,
Фото: UzNews.uz
Давлат активларини бошқариш агентлиги 2020 йил якуни бўйича молиявий ҳисоботлар таҳлили натижасини маълум қилди.

Унга кўра, ҳисобот топширган 1903 та корхонанинг энг юқори соф фойда олган 20 та ва энг кўп зарар кўрган 10 та корхона рўйхати шакллантирилди.

Унга кўра, ўтган йилда энг кўп зарар кўрган корхоналар қуйидагилар: “Ўзтрансгаз” АЖ — 3574,9 млрд сўм, Uzbekistan Airways АЖ — 755,7 млрд сўм, “Тошиссиқсувқуввати” ДУК — 605,2 млрд сўм, “Тошкент металлургия заводи” МЧЖ — 380 млрд, “Янги Ангрен ИЭС” АЖ — 245,6 млрд сўм,
“Ўзбеккўмир” АЖ — 183,8 млрд сўм, “Ангрен ИЭС” АЖ — 177,7 млрд сўм, “Grand Road Tashkent” МЧЖ — 89,8 млрд сўм, “Пахтакор футбол клуби” МЧЖ — 82,7 млрд сўм ва “Ангрен иссиқлик энергияси” ДУК — 54,6 млрд сўм.

Энг кўп соф фойда олган корхоналар рўйхатини “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” (3944,9 млрд сўм), “Ўзбекнефтгаз” (3432,1 млрд сўм), “Фарғонаазот” (292,3 млрд сўм), “Ўзметкомбинат” (218,5 млрд сўм), “Ҳудудгазтаъминот” (211,2 млрд сўм) АЖлар бошқармоқда.

Ўзбекистонда бугунги кунда давлат иштирокидаги корхоналар сони 2 578 тани ташкил этади. Уларнинг 675 таси фаолиятсиз, тугатиш жараёнида ва бўлиб тўлаш шарти билан сотилган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей