1 USD = 10567.60 1 EUR = 12593.41 1 RUB = 146.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10567.60 1 EUR = 12593.41 1 RUB = 146.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
6 мая, 10:04 459 0

Сурхондарёда пайвандчи “заправка”даги цистернанинг портлаши оқибатида вафот этди

У цистернанинг устида пайвандлаш ишларини олиб бораётган бўлган.
 
Сурхондарёда пайвандчи “заправка”даги цистернанинг портлаши оқибатида вафот этди
Фото: Тергов департаменти
Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида жорий йил 4 май куни соат 09:30ларда маҳаллий МЧЖларнинг бирига қарашли бўлган, қурилиши тугалланмаган АЁҚШ биносида пайвандлаш ишларини олиб бораётган 52 ёшли А. Абдуназар эҳтиётсизлик оқибатида оғир тан жароҳати олиб вафот этган. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, пайвандчи шохобча ҳовлисида жойлашган 20-25 тонналик (25 м3 ҳажмдаги) бензин ва дизел ёқилғисини сақлаш учун мўлжалланган цистерна устига бир ўзи пайвандлаш ускунасини олиб чиқиб, пайвандлаш ишларини бошлаган вақтида цистерна ичида йиғилиб қолган газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган. 

Келиб чиққан ёнғин оқибатида А. Абдуназар “бутун танасининг 90-95% термик куйиши” ташхиси билан тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шўрчи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан МЧЖ раҳбари 45 ёшли И. Нуриддинга нисбатан Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми “а” банди (Одам ўлимига сабаб бўладиган даражада меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей